title-iconГостиница "Жипек жолы"
title-icon Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
title-icon Погода в Нукусе
» » ТАҚДИР СИНОВЛАРИ - ҲУЖЖАТЛИ ҚИССА

ТАҚДИР СИНОВЛАРИ - ҲУЖЖАТЛИ ҚИССА

ТАҚДИР  СИНОВЛАРИ - ҲУЖЖАТЛИ ҚИССА

ЗУЛФИЯ ШАМУРАТОВА


ТАҚДИР СИНОВЛАРИ

ҲУЖЖАТЛИ ҚИССА



«Қорақалпоқларнинг Николай Островскийси»!
«Қорақалпоқ Маресьеви»!
«Энг кучли ирода соҳиби бўлган замондошимиз!»
Ушбу хил жарангдор таърифу мақтовлар қанчалик кўп бўлса ҳам, Султамурат Таубалдиевнинг асл тийнатини сифатлаш учун камлик қилади. Унинг табиати, руҳиятига хос бўлган фазилатлар билан қўлингиздаги қисса мутолаасидан кейин яхшироқ танишиб оласиз. Тақдирнинг оғир зарбалари остида, қисмат бўрони солини сувдан чиқариб ташлаган вазиятларда, кетма-кет келиб, ҳоли-жонини қийнаган дарду хасталиклар олдида руҳан эзилмасдан мардона туриб бериш ва энг сўнгги имконга қадар она халққа, Ватанга хизмат қилишга интилиш барчанинг ҳам қўлидан келаверадиган иш эмас, албатта.
З.Шамуратованинг кенг китобхонлар оммасига мўлёлланган ушбу ҳужжатли қиссаси улкан матонат ва ёшорат соҳиби бўлган С.Таубалдиевнинг мураккаб тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Бошдан-оёқ некбинлик руҳи билан суғорилган мазкур асар бизни мардлик ва ватанпарварликка чорлаши билан бирга ҳаётга, атрофдаги яқину йироқ замондошларимизга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотади.

Қипшақбай Матмуратов


БАҒИШЛОВ

Қонликўлдир ўйнаб-ўсган макони,
Ҳаёт паст-баландин эрта англади.
Яратмоқлик бўлди орзу-армони,
Шу-чун қурувчилик касбин танлади.

Яхши ният, умид бўлди ҳамроҳи,
Сор, бургутдай чўнг тоғларга интилди.
Уфқларни мўлжал олди нигоҳи,
Нима қилса элу элдош деб қилди.

Дунёдан кўп маъни, мазмун туйди у,
Халққа хизмат уни этди сарафроз.
Эл сийлади – Ҳурмат тўнин кийди у,
Ҳалол ишлаб, юртда топди чин эъзоз.

Оиланинг ойи бўлса Ойимгул,
Султамурат куни эди порлаган.
Ҳақиқатга бош эгарди доим ул,
Юрт қўшиғин куйлаб, орин орлаган.

Таҳсил олган Москвада-Бауманда!
Масрур кўкси баланд эди худди тоғ.
Кемасига гирдоб ҳамла қилганда
Енгилмади – тортди на фарёд, на оҳ.

Туғилган кунлару тўю ҳашамда,
Бободан олишиб совға-тортиқлар
Меҳр ва муҳаббат нуридан қониб,
Камолга келишди авлод-оқлиқлар.

Етимдан етилган оғам боёқиш,
Кўкрагин тўлдирган номус билан ор.
Аттанг, эрта кетди, ёзин босди қиш,
Аттанг, мавж урарди қалбида баҳор…

Қалийла Даулетназаров,
Қорақалпоғистон халқ шоири


Кучириб олинг → sinovlari.zip скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Категория: Новости / News
19.11.17
1 525